(O´zbek) Маҳаллий авиақатновлар 20 фоиз арзонлашиши мумкин

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     “Uzbekistan Airways” кичик ҳажмли самолётларда ички йўналишлардаги парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу билан маҳаллий парвозлар учун чипта нархлари камида 20 фоизга арзонлашади, деб маълум қилди транспорт вазири, МАК раҳбари Илҳом Маҳкамов.
     «Ички йўналишда парвозлар сонини кўпайтириш мақсадида яна бошқа жиҳатдан кичкинароқ бўлган самолётлар лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Буни ҳозир гапиришга сал вақтли деб ўйлайман. Бизнес моделини ишлаб чиққанимиздан кейин бунга яна алоҳида урғу берамиз.
     Асосий мақсад – биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларининг республикада мобиллигини ошириш. Яъни вилоят марказларини пойтахт билан боғлаш», – деди вазир.
     Илҳом Маҳкамовга кўра, маҳаллий йўналишлар учун кичик самолётларда чипта нархлари ҳозиргидан камида 20 фоизга арзон бўлади.
     «Биз йилига камида 3 миллион аҳолини ички йўналишларда ташиш қобилиятига эга бўлиш маррасини ўз олдимизга қўйганмиз», – дея таъкидлади “Uzbekistan Airways” раҳбари.
 
 
Манба: kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.