(O´zbek) Марказий банк бошқаруви йиғилишида асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилинди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Таъкидланишича, жорий йилнинг май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан бироз тезлашди. Бунда озиқ-овқат товарлари гуруҳида нархлар ўсишининг апрель ойидаги 13,6 фоиздан 14,4 фоизгача тезлашиши инфляцияни оширувчи асосий омиллардан бўлди.
     Мазкур гуруҳдаги товарлар нархлари ўзгаришига, бир томондан, жаҳон бозорида ўсимлик ёғи, шакар ва гўшт маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ошиши сабаб бўлган бўлса, иккинчи томондан, қиш-баҳор мавсумида кузатилган ўзгарувчан об-ҳаво шароитларида мева ва сабзавотлар ҳосилининг кечикиши ҳамда аввалги йилларга нисбатан кам бўлиши кутилаётганлиги таъсир кўрсатди.
     Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ва хизматлар тарифларининг йиллик ўсиши умумий инфляцияга пасайтирувчи таъсир кўрсатиб, жорий йил май ойида мос равишда 8,2 ва 8,5 фоизни ташкил этди.
     Мавсумий омиллар таъсирчанлиги юқори бўлган мева-сабзавотлар ва тартибга солинадиган нархлар чиқариб ташлаб ҳисобланган базавий инфляция даражаси йил бошидан (12,1 фоиз) босқичма-босқич пасайиб келиб, май ойида йиллик 10,9 фоизни ташкил этди ва умумий инфляция суръатлари билан тенглашди.
     Инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция кўрсаткичлари март-апрель ойларида айрим асосий озиқ-овқат товарлари нархларининг кескин ўсиши натижасида апрелда ўсувчи трендни намоён этган эди.
Май ойида эса аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларида апрель ойига нисбатан пасайиш кузатилиб, мос равишда 16,4 ва 16,5 фоизни ташкил этган бўлсада, жорий инфляция кўрсаткичларидан сезиларли даражада юқорилигича сақланиб қолмоқда.
Manba: cbu.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.