Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
10 сентябрь куни қабул қилинган ҳукумат қарори билан «Пистали» конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ) инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари тасдиқланди.
Объект 2024 йилнинг декабрида фойдаланишга топширилади. Мажмуанинг ишга туширилиши 4 млн тонна ҳажмдаги олтин рудасини қазиб олиш бўйича қўшимча қувватларни яратиш имконини беради.
Лойиҳанинг умумий қиймати 274,7 млн доллар. Лойиҳа учун 245,1 млн доллар миқдоридаги хорижий банкларнинг кредитлари жалб этилади, қолган маблағлар НКМКнинг ўз ҳисобидан қопланади.