Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Жорий йилнинг 1-чорагида “Oʻzbekinvest” минтақавий экспортнинг 32 фоизини суғурта қилди ва халқаро қайта суғурталаш бозорида ўз иштирокини 3 баравар оширди.
2021 йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, “Oʻzbekinvest” экспорт-импорт суғурта компанияси ижобий ривожланиш динамикасини намойиш этди ва асосий кўрсаткичларнинг барқарор ўсишини таъминлади.
Жорий йилнинг илк чорагида миллий экспортчилар 333,9 миллион АҚШ доллари миқдорида ўз товарлари ва хизматларини чет элларга экспорт қилишда суғурта қопламаси билан таъминланди, бу минтақавий экспортнинг 31,7 фоизини ташкил этиб, 115 фоизга ўсишни таъминлади.
Компаниянинг Lloyd бозори ва бошқа халқаро суғурта бозорларидаги фаол иштироки унинг бизнес ҳажмларини 278 фоизга оширишга ва 176,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ички қайта суғурталаш мажбуриятларини бажарилишини таъминлашга имкон берди.
Республика ҳудудларида амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини суғурталаш доирасида 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баравар кўпайиши билан 7,2 миллиард сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилиши таъминланди.
Эркин саноат иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари ҳудудларида суғурта мукофотлари йиғими 2,8 миллиард сўмгача ўсиши билан бизнесни суғурталаш ҳажми 4 баравар ошди.
Турли соҳалардаги тадбиркорларнинг мулкий ва молиявий хатарларни суғурталашга бўлган эҳтиёжлари ортмоқда, натижада MBiP сегментида 8,8 млрд сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилиши таъминланди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баравар кўпдир.
Манба: kun.uz