Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Олтин захираси 6 тоннага ошди. Юқори нархлар туфайли унинг қиймати 0,5 миллиард долларга кўтарилди.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 2022-йил 1-январ ҳолатига кўра $35,139 млрд ни ташкил қилди. Бу Марказий банкнинг маълумотларидан келиб чиқмоқда. Декабр билан таққослаганда, улар деярли $390 млн га ўсди.
Захиранинг валюта қисми ўтган ойда бироз пасайди. Ҳозир унинг ҳажми $13,07 млрд ни ташкил етади, бу декабр ойининг бошидагига нисбатан қарийб $120 млн га кам.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг олтин захиралари кўпайди. 1-январда унинг қиймати $20,95 млрд га баҳоланди — бу бир ой аввалгидан ярим миллиард долларга кўп.
Қимматбаҳо металлнинг бир унсия нархи бир ой давомида $1827 гача кўтарилган бўлса, 18-январга келиб у бироз пасайиб, $1813 га йетди. Шунингдек, олтин миқдори 6 тоннага ошди, унинг тоннажи ҳозирда 11,6 млн троя унсиясини ёки 360,8 тоннани ташкил етади.
Ҳозирги захиралар 2021-йил даражасида тахминан 15 ойлик импортни молиялаштириш учун йетарли бўлади. Бу халқаро ташкилотлар томонидан ривожланаётган мамлакатлар учун тавсия етилган 3 ойлик даражадан сезиларли даражада кўпдир.
Aввалроқ Спот ноябр ойида Ўзбекистон Марказий банки хорижда олтин сотиш бўйича жаҳон йетакчисига айлангани ҳақида хабар берган еди.