(O´zbek) Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирлари жам бўлди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Қўқон шаҳридаги Жомеъ мажмуасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм масалалари вазирларининг VI-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
     Илк бор юртимизда ташкил этилаётган мазкур нуфузли тадбирда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Бош котиби Бағдат Амреев, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Ўзбекистондан туризм вазирлари иштирок этмоқда.
     Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов меҳмонларни кутиб олди. Йиғилишнинг очилишида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг бу галги йиғилиши туризмда янги босқични бошлаб бериши таъкидланди.
     –Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган бугунги Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзо мамлакатларининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI-йиғилиши учун айнан Қўқон шаҳри танлангани албатта, бежиз эмас, – дейди Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари А. Абдуҳакимов. –Биринчидан, икки минг йиллик шонли тарихга эга бу шаҳар Туркий дунёнинг маданият, санъат, илм-фан, адабиёт, дин, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик марказларидан бири саналади.
     Қўқон ҳудудида туркий халқларнинг уруғ ва қабилалари, жумладан, манғит, қалмоқ, уйғур, қорақалпоқ, қипчоқлар ва бошқалар бирга ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришган. Шаҳар илм-маърифатнинг ўчоғи, ХХ аср бошларида туркий тилда сўзлашувчи миллатларни бирлаштириш йўлида тузилган “Туркистон мухторияти”нинг сиёсий маркази ҳамда жадидлар ҳаракати етакчилари фаолият олиб борган маскан ҳисобланади.
     Шунингдек, шаҳар ўз даврида (XVIII-XIX асрларда) адабий марказ бўлиб, бу ерда 200 нафардан ортиқ шоир ва шоиралар, жумладан, Гулханий, Махмур, Ғозий, Муқимий, Фурқат ҳамда Анбар Отин, Зийнат, Нодира, Увайсий каби улуғ ижодкорлар фаолият олиб борган. Уларнинг асарлари асосан туркий тилда яратилиб, ўз замонида туркий халқлар улардан баҳраманд бўлган. Шундай экан, ишончим комил, бугунги Қўқон шаҳрида ўтказилаётган йиғилишимиз ҳам Туркий давлатларнинг нафақат туризм, балки маданият, илм-фан, ёшлар ва бошқа муҳим соҳалардаги алоқаларини янги даражага олиб чиқади.
     Йиғилишда Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни кўпайтириш масалалари, шунингдек, “Замонавий Ипак йўли” қўшма сайёҳлик лойиҳаси ва “Ипак Йўли туризм пойтахти” ташаббуси муҳокама қилинмоқда.
 
 
Манба: uza.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.