(O´zbek) Қозоғистон Ўзбекистондан товарлар импортини чекламайди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Қозоғистон қозоғистонлик истеъмолчиларга салбий таъсир кўрсатгани сабабли Ўзбекистондан импорт қилинадиган товарларга чеклов қўймоқчи эмас. Шу билан бирга, Савдо вазирлиги Ўзбекистон томонининг айрим чекловлари ҳақида маълум қилди.
     Қозоғистон Ўзбекистондан келаётган товарларга нисбатан чеклов чораларини қўлламайди. Бу ҳақда LS мамлакат Савдо ва интеграция вазирлигига таяниб хабар қилди.
     Вазирлик таҳлилига кўра, Ўзбекистондан асосан сабзавот, мева-чева, заводлар учун хомашё, автомобиллар келтирилади. Қозоғистон уларнинг етказиб берилишидан манфаатдор.
     «Ушбу товарларга нисбатан қандайдир чора-тадбирларнинг киритилиши, биринчи навбатда қозоғистонлик истеъмолчилар учун салбий таъсир кўрсатади. Шунга кўра, бугунги кунда ушбу мамлакатлардан импорт таркибига асосланган жавоб чораларини жорий этишнинг иложи йўқ», деб тушунтирди Савдо вазирлигидан.
     Ўзбекистондан товарлар олиб кириш учун божлар жорий этиш 2020 йилнинг сентябрида талаб қилинган. Бу ташаббус ўзбек товарлари контрабандасидан шикоят қилган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш чораси сифатида изоҳланган эди.
     LS вазирликка таяниб, Ўзбекистон бошқа позицияда эканини таъкидлайди, чунки у ерда «Қозоғистонга нисбатан бир қатор чекловлар амал қилган ёки амал қилишда давом этмоқда».
     «Ўзбекистон МДҲ давлатлари, жумладан, Қозоғистон билан ўзаро савдода 1993 йилдаги товарнинг келиб чиқиш қоидаларини қўллайди. Улар Қозоғистон экспортчилари томонидан товарларни етарли даражада қайта ишлаш учун қаттиқроқ ва баъзан бажариб бўлмайдиган мезонларни назарда тутади», — дея тушунтирди Савдо вазирлиги LS нашрига.
     2009 йилги қоидалар «товарларни етарли даражада қайта ишлаш учун янада мослашувчан ва одатда бажариш мумкин бўлган мезонларни санаб ўтади».
     Нашр маълумотларига кўра, бошқа тўсиқлардан бири Ўзбекистонда ўз маҳсулотларини қайта ишлаш ривожлангани туфайли ғалла ва унга нисбатан нотенг имкониятларнинг мавжудлигидир. 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга дон етказиб бериш учун бож ундирилмайдиган бўлди, бироқ ун импорти учун бож 10 фоизни ташкил этади (лекин кейинроқ 2021 йил охиригача бекор қилинди).
     Шу билан бирга, Ўзбекистон айрим чекловларни олиб ташлади. Хусусан, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча давлатлар, жумладан, Қозоғистондан 73 та товар импортига аксиз солиғи бекор қилинди.
     Натижада, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида қозоғистонлик экспортёрлар импортга аксиз солиғи солинадиган 137 млн долларлик 87 та маҳсулот (буғдой, нефт маҳсулотлари, мис рудалари, қорамол, пўлат прокат) етказиб берди. Натижада Қозоғистондан Ўзбекистонга акциз тўланадиган товарлар экспорти 72 фоизга ошган.
     2020 йилда Қозоғистондан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 2,1 млрд долларни ташкил этди, бу 2019 йилга нисбатан 6,9 фоизга кўпдир. Импорт эса 44,8 фоизга қисқариб, 783,1 миллион долларни ташкил қилди. Жорий йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистондан Қозоғистонга экспорт ҳажми 1,05 млрд долларга, импорт эса 2,48 млрд долларга ошган.
     Қозоғистондан Ўзбекистонга асосан буғдой, нефть хомашёси, нефт маҳсулотлари, қотишмаган пўлатдан ярим тайёр маҳсулотлар, енгил автомобиллар, ун, қайта ишланмаган альюминий, қотишмаган пўлатдан ясси прокат, цемент етказиб берилади.
     Ўзбекистон қўшни давлатга енгил автомобиллар, мева-сабзавот маҳсулотлари, табиий газ, этилен полимерлари экспорт қилади.
     Декабрь ойи бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасида умумий қиймати 5,9 млрд долларлик шартномалар имзоланди. «Навоий» ЭИЗ ҳудудида насос ва электр жиҳозларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда Қозоғистонда Chevrolet Nexia автомобилларини кичик узелли йиғиш усулида саноат йиғиш бўйича келишувлар шулар жумласидандир.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.