(O´zbek) Пахта теримига ҳокимият вакиллари аралашувининг олдини олиш чоралари кўрилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистонда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича йўл харитаси тасдиқланди. Ҳужжатда пахта теримига ҳокимликлар аралашувини чеклаш, «Миграция тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш каби вазифалар белгиланган.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси тегишли вазирлик ва идоралар томонидан берилган таклифларни амалиётга татбиқ этиш бўйича йўл харитасини тасдиқлади.

Комиссия раиси Танзила Норбоева комиссиянинг 17 июнь кунги йиғилишида тасдиқланган йўл харитасидаги вазифаларни санаб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:

  • «Миграция тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • «Нодавлат-нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги кодекс лойиҳасини халқаро экспертлар, фуқаролик жамияти вакилларини жалб этган ҳолда янада такомиллаштириш;
  • Халқаро меҳнат ташкилотининг 17-, 183-, 187-сонли конвенсияларни ратификация қилиш;
  • Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда «2021-2023 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури»ни ишлаб чиқиш (ҳозирда 2017-2020 йиллар учун мўлжалланган дастур амалга оширилмоқда);
  • аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар учун муносиб иш ўринларини яратиш, норасмий бандликни кескин қисқартириш масалалари назарда тутилади;
  • ўзбекистонлик мигрантлар сони кўп бўлган давлатларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини ташкил этишни давом эттириш;
  • мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида Халқаро меҳнат ташкилотининг учинчи томон мониторинги ҳамда миллий мониторинг ўтказиш ишларини бу йил ҳам давом эттириш;
  • пахта йиғим-терими ишларининг фақат кластерлар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилишини таъминлаш, ушбу ишларга ҳокимият вакиллари аралашувининг олдини олиш;
  • ижтимоий хизмат мутахассисларини жаҳон стандартлари асосида тайёрлаш ва ўқитишни ташкил қилиш;
  • одам савдоси қурбонларини халқаро стандартларга мувофиқ идентификация қилиш ва уларни қайта йўналтиришнинг миллий механизмларини жорий этиш билан боғлиқ тегишли норматив-ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация маркази фаолиятини такомиллаштириш. Бунда марказнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, минтақавий филиалларини ташкил қилиш, шунингдек, марказни Ички ишлар вазирлиги тизимига ўтказиш;
  • чақалоқ савдосининг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилган ҳолда унга қарши кураш ишларини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. Бунда фарзандликка олиш билан боғлиқ норматив-ҳужжатларни такомиллаштириш эътиборга олинади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.