Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
McDonaldʼs ходимлари офисда аввалгидек тўрт кун эмас, ҳафтада уч кун ишлашлари мумкин бўлади. Бу ҳақида компания бош директори Крис Кемпчински “Bloomberg”га берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Zoom, Webex ва видеоконференциялар яхши вақтинчалик чоралардир, аммо улар ҳамма нарсага эришиб бўлмайди, шу сабаб ходимларни гибрид усулида ишга чақирамиз», — деди Кемпчински.
АҚШда COVID-19 дельта штаммининг тарқалиши сабабли маҳаллий компаниялар янги иш тартибига ўтишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, Apple ходимлари октябрь ойидан бошлаб ҳафтасига уч кун офисдан ишлашлари керак. Компания ушбу чорани сентябрь ойида жорий қилмоқчи эди, аммо ходимлар бунга қарши чиқишди.