Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Энергетика вазирлиги ва «Phanes Group» халқаро компанияси ўртасида Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудида қуёш электр станцияси (ҚЭС) қуриш тўғрисида инвестиция шартномаси имзоланди.
Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида «Phanes Group» ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим ҳам имзоланди.
«Phanes Group» ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҚЭС (IA) ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (PPA) 200 МВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш, эгалик қилиш ва эксплуатация қилиш учун техник ва тижорий шартларни, шунингдек, 60 км узунликдаги 220/110 кВ нимстанцияни ўз ичига олади.
Маълумот учун, «Phanes Group» бош офиси БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган бўлиб, у қуёш энергияси, шунингдек, инвестиция ва активларни бошқариш соҳасида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи халқаро компания ҳисобланади. «Phanes Group» 2012 йилда ташкил этилган. Компания молиявий ва муҳандислик тажрибасини бирлаштирадиган кенг қамровли ёндашувни амалга оширади. Бунинг натижасида, компания қуёш энергияси соҳасида тўлиқ тайёр ечимларни таклиф қилади.
«Phanes Group» қуёш энергияси соҳасида сармоялар портфелига эга ва унинг географияси кўплаб мамлакатларни қамраб олади. Компания ривожланаётган бозорларга, айниқса Африка, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Бугунги кунга қадар компаниянинг экологик тоза энергия бўйича ҳиссаси 130 МВт.дан ошади. Бундан ташқари, яна 3,5 ГВт ривожланиш ёки режалаштириш босқичида, шу жумладан Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларида 922 МВт лойиҳалар портфелида.
Манба: minenergy.uz