(O´zbek) Президент маслаҳатчиси ректорлар билан онлайн йиғилиш ўтказди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Маджидов раҳбарлигида Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

Вазирлик матбуот хизматидан маълум қилишларича, йиғилишда 17 апрель куни имзоланган «Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорининг ижроси муҳокама қилинган.

«Онлайн йиғилишда Самарқанд ва Термиз давлат университетлари, Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳамда Тошкент давлат техника, Тошкент давлат аграр, Тошкент давлат педагогика университетлари ва Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиаллари раҳбарлари иштирок этди.

Шунингдек, йиғилишда Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланган Раҳимов Ғанишер Худойқулович таништирилиб, мазкур янги олий таълим муассасаси олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти 17 апрель кунги президент фармонига асосан ташкил этилган, янги ОТМ ректори лавозимига бунга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини бошқариб келган Ғанишер Раҳимов тайинланган эди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.