Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
1 март ҳолатига кенг маънодаги пул массаси (М2) яна қисқарган ва қарийб 103 триллион сўмни ташкил этган. Таъкидлаш лозимки, март ойи бошига пул массаси қолдиғи ўтган йили август ойидагидан камроқ.
Миллий валютадаги пул массаси ўтган йили июнь ойидаги максимумлардан, тор маънодаги пул массаси (М1) эса ўтган йили май ойидаги максимумлардан ошмаган ҳолда қолмоқда.
2020 йил карантин даврларида субъектив сабабларга кўра кўпайиб борган ва сентябрда максимумга етган нақд пул массаси ҳам қисқариш тенденциясини намоён этмоқда. Нақд пул массаси сентябрдаги максимумлардан қарийб 7 триллион сўмга қисқарган.
Иқтисодиётни пул билан таъминланганлиги кўрсатувчи М2/ЯИМ кўрсаткичи 2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда 18,5 фоизни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич Қозоғистонда 44-45%, Россияда 40-42% атрофида, ривожланган давлатларда 80-120 фоиздан иборат.