Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори билан қуйидаги янги тартиб ўрнатилди:
Ўзбекистон Республикасига ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёки чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинди;
Ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистон Республикасига келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин, сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР (полимера занжири реакцияси) орқали текширилиб, манфий кўрсатгичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади;
Автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР (полимера занжири реакцияси) орқали текширилиб, манфий кўрсатгичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган маълумотнома тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади;
Бунда:
Коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади ҳамда ва темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин тегишли авиа ёки темир йўл компаниялари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эса, тегишли аэропорт, темир йўл вокзали ҳамда автойўл чегара ўтказиш пунктларида фаолият кўрсатувчи санитария-эпидемиология хизмати томонидан назорат қилинади.
Автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви натижасида мусбат натижа қайд этилган ҳолларда белгиланган тартибда тегишли ҳудудда жойлашган тиббиёт муассасаларига юборилади.
Ўзбекистон Республикасининг Сўх тумани, Шоҳимардон, Чўнқара Тоштепа аҳоли пунктларига киришда ҳамда улардан Ўзбекистон Республикаси томон транзит тарзида бораётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан коронавирус инфекциясига барча турдаги тест таҳлилларини топшириш талаб этилмайди.
2021-йилнинг 25-мартидан бошлаб хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилардан фақат тан олинган лабораторияларнинг коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтказилади ёхуд автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви ўтказмасдан киритилади.
Бунда, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан тан олинган лабораторияларнинг (камида 10 та) рўйхати шакллантирилади.
Шунингдек, мамлакатга кириш визасини расмийлаштиришнинг марказлаштирилган электрон тизимида виза олиш учун аризалар қабул қилиниши қайта йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, Республика ҳудудига кириб келиш бўйича ўрнатилган тартиб билан бир қаторда фуқаролар томонидан тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, дезинфекция ишларини ўтказиб бориш талабига риоя қилиш белгиланди.