(O´zbek) Россия COVID-19 вакцинаси синовлари муваффақиятли тугаганини эълон қилди. Эмлаш октябрь ойида бошланиши мумкин

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Россияда коронавирусдан ҳимояловчи илк вакцина устидаги клиник синовлар ниҳоясига етди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко. Унинг сўзларига кўра, вакцина тез орада рўйхатга олинади ва шундан сўнг, октябрь ойидан бошлаб оммавий эмлаш тадбирларини бошлаш режалаштирилган.

Вакцина Н.Ф.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилган.

«Гамалея институти томонидан ишлаб чиқилган коронавирусдан илк вакцина бўйича клиник синовлар якунланди. Ҳозирда рўйхатга олиш жараёнлари учун ҳужжатлар тайёрланмоқда. Яна бир вакцина устида клиник тадқиқотлар кетмоқда, келгуси бир ярим – икки ой ичида клиник тадқиқотлар ўтказиш учун рухсат берилишини сўраб яна камида иккита ариза келиб тушишини кутяпмиз», – деган Мурашконинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.

Вазирнинг қайд этишича, Россияда коронавирусдан оммавий эмлаш тадбирлари октябрь ойидан бошланиши мумкин, аммо биринчи навбатда аҳолининг алоҳида тоифалари – шифокорлар, ўқитувчилар ва мунтазам равишда кўплаб одамлар билан контактда бўладиган кишилар қамраб олинади.

Аввалроқ расмийлар вакцинация бепул бўлишини айтишган.

BBC‘нинг ёзишича, Россиянинг коронавирусга қарши вакцина топиш устидаги изланишлари муваффақиятли бўлаётганига АҚШ ва Европада шубҳа билан қаралмоқда. Рус вакцинасига нисбатан скептик ёндашув нафақат ОАВ, балки соғлиқни сақлаш соҳаси экспертлари томонидан ҳам билдирилмоқда.

Россиядаги клиник синовлар коронавирусдан вакцинани ким биринчи яратиши йўлидаги бошқа давлатлар билан пойга туфайли қоидаларни бузган ҳолда ўтказилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Россия вакцина устидаги синовлар бўйича илмий далилларни очиқламаган, шу боисдан юқоридаги гумонларни текшириш имкони йўқ.

Жума куни АҚШ Конгрессидаги эшитувларда мамлакатнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи Россия ва Хитойдаги вакциналар бўйича фикр билдирар экан, клиник синовлар бу қадар тез якунланганидан келиб чиқиб, улар барча қоидаларга мувофиқ равишда ўтказилганига шубҳа билдирган эди.

Қўшимча қилиш жоиз, Россия президенти Владимир Путин апрель ойида коронавирус профилактикасига оид клиник ва унга қадар бўлган синовлар ҳамда давлат рўйхатидан ўтказишни соддалаштириш ва муддатини қисқартириш бўйича топшириқ берган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцина Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, ҳарбий идора июль ойи бошидаёқ вакцина Бурденко номидаги ҳарбий госпиталда, кўнгилли ҳарбийларда муваффақиятли синовдан ўтганини эълон қилган эди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.