(O´zbek) Россия қишлоқ хўжалиги ишларига Ўзбекистондан 1100дан ортиқ мигрантни жалб этади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Россия ҳукуматининг мигрантларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасига кўра, мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги ишларига 1108 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари жалб қилинади.
     Россия қишлоқ хўжалиги ишларига Ўзбекистондан 1100дан ортиқ мигрантларни жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РФ ҳукумат қарорида кўзда тутилган.
     Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланган ҳужжат билан Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолияти учун Россияга олиб келиш бўйича пилот лойиҳага ўзгаришлар киритилмоқда. Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари қурилиш соҳасидан ташқари қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги ишларга ҳам жалб этилади.
     Ҳукумат қарорига мувофиқ, лойиҳа доирасида агросаноат мажмуасидаги ишларга энг кўпи билан 1108 киши жалб этилади.
     Худди аввалгидек, номзодлар Россия Федерациясига йўл олишдан аввал COVID-19га тести топшириб, тиббий кўрикдан ўтади ва ишга жойлашишга патент олади.
     Россияга келишлари билан улар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак бўлади:
  • ПЗР усулида олинган, муддати 48 соатдан ўтмаган тест (илгари — 72 соат эди);
  • «Спутник Лайт» вакцинаси билан эмланганлик тўғрисидаги сертификат ёки Россияда тан олинган бошқа вакциналар билан эмланганлигини тасдиқловчи сертификат;
  • агар мигрант беш ойгача бўлган муддатда коронавирусни бошдан ўтказган бўлса, антитаначаларга тест топширади ва шу асосда маълумотномани тақдим этиши керак бўлади.
     Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тартибда Россияга қурилиш соҳасига ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа 2021 йилнинг октябрида тасдиқланган эди.
     Қабул қилинган қарорда 10 минг нафар мигрантларни РФга ишга жалб қилиш кўзда тутилганди.
     Илгарироқ, Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Тошкентда ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Хабарда Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширилиши ҳақида айтилган эди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.