(O´zbek) Россияда аҳолини электрон рўйхатга олиш ўзбек тилида ҳам амалга оширилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Россия аҳолисини рўйхатга олишда хорижий ишчиларни ҳам иштирок этишга чорлаш мақсадида Росстатда бир неча тилдаги махсус буклетлар ва варақалар тайёрланди.
     Бу ҳақида мазкур идора раҳбари Павел Малков сўзлаб берди.
     Мигрантлар иштирок этишга озарбайжон, арман, қозоқ, қирғиз, молдаван, тожик ва ўзбек тилларида чорланади.
     Малковнинг сўзларига кўра, Росстатдагиларга турли хил вазирликлар ва идоралар, шунингдек, бизнес, диний ва маданий ташкилотлар вакиллари, миллий диаспоралар раҳбарларидан иборат ҳамкасбларининг кўмаги кўриняпти. Идорадагилар мигрантлар уюшмалари ҳар бир хорижликка етказилишида ёрдам беришига ишонади.
     Росстат раҳбари «Госуслуги» («Давлат хизматлари») порталида электрон рўйхат варақалари тўртта чет тилига таржима қилинади, — деб таъкидлади. Булар : инглиз, хитой, корейс ва ўзбек тиллари. Ундан ташқари ҳужжатлар Россия халқларининг олти тилида тақдим этилади. Айнан қайси тиллар эканлигига Малков аниқлик киритмади.
     Бутунроссия аҳолини рўйхатга олиш 15 октябрдан 14 ноябрга қадар давом этади. Дастлабки натижалар 2022 йил январь ойида маълум бўлади. Миллатлар бўйича маълумотлар эса 2022 йил октябрь ойида эълон қилинади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.