Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Президент автомашиналар импортига божхона тўловлари босқичма-босқич «ноль бўлиши» кераклигини айтди. Шавкат Мирзиёев харидорлар олдиндан тўлов амалга оширилганига қарамай, машина учун бир йил кутишга мажбур бўлишини адолатсизлик деб атади.
Президент Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни автомобилсозликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда автомобиллар олиб киришда божхона тўловларини босқичма-босқич нолга тушириш зарурлигини маълум қилган. «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Менимча» кўрсатувида унинг нутқидан парча намойиш этилди.
«Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак. Рақобат бўлиши керак, арзон ва сифатли [автомобиллар бўлиши учун], — деди давлат раҳбари.
Президент олдиндан тўловга қарамай, харидорлар бир йил машинани кутишга мажбур бўлаётганини адолатсизлик деб атади.
«Оддий шифокор, оддий меҳнаткаш фуқаромиз қанча-қанча машаққат билан йиққан пулини, кечирасизу 1 йилга «автопром»га айлантириш учун бериб қўйиши бу адолатдан эмас», — деди президент.
Эслатиб ўтамиз, президент душанба кунги йиғилишда Вазирлар Маҳкамасига 3 кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга — 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берганди. Шунингдек, президент йиғилишда UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилишини маълум қилганди.