Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
“SpaceX” компаниясининг “Crew Dragon” ҳаво кемаси биринчи марта тўлиқ фуқаролик экипажининг Ер орбитасига қилган уч кунлик парвозини якунлади.
Флоридадаги Кеннеди космик маркази соҳилига хавфсиз қўниши миссиянинг муваффақиятини мустаҳкамлади, унинг мақсадларидан бири космик сайёҳларни кўпроқ жалб қилишдир.
Inspiration4 экипажи 15 сентябрь куни NASA’нинг Кеннеди марказидан бортда профессионал космонавтсиз кўтарилди. Саёҳат тўлиқ автоматлаштирилганди.
Парвоз 575 километр баландликда амалга оширилди, бу Халқаро космик станция жойлашган жойдан узоқроқ. У 420 километр баландликда жойлашган.
Кема бортида тўрт киши, шу жумладан миллиардер Жаред Айзекман ҳам бўлган. У космос ҳамма учун очиқ бўлиши керак бўлган лойиҳани амалга ошириб, парвоз учун пул тўлаган. Ундан ташқари экипаж таркибида геолог Циан Проктор, ҳарбий ҳаво кучлари фахрийси Крис Семброски ва соғлиқни сақлаш ходими Хейли Aрсено бор эди. Улар олти ой давомида тайёргарлик кўрган ва парвоз пайтида вазнсизликнинг инсон танасига таъсирини ўрганиш сингари бир қанча тажрибалар ўтказган.
“SpaceX” билан тузилган битим миқдори ошкор қилинмаган. Бу миссия хайрия характерига ҳам эга эди. Миллиардер бошқа хайрия тадбирлари қаторида, саратон касаллигини даволашга ихтисослашган Aмерика болалар шифохоналаридан бирига 200 миллион доллар йиғишни режалаштирмоқда.