(O´zbek) Термизда халқаро савдо маркази қурилиши бошланди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Айни пайтда расмий ташриф билан Сурхондарёда бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев Термиз халқаро савдо маркази бош режаси билан танишди.
     Ушбу марказ учун Термиз туманидан 26 гектар майдон ажратилган. Умумий қиймати $75 млн бўлган марказда маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш мажмуалари қурилиб, савдо хизматлари йўлга қўйилади. Зарур инфратузилма тармоқлари барпо этилади.
     Лойиҳага кўра, бу ерда 1 минг 800 та савдо нуқтаси, 50 минг тонна юк сиғимига эга логистика маркази, 400 ўринли иккита меҳмонхона, шифохоналар, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналари қад ростлайди. Корпусларнинг биринчи қаватида савдо нуқталари, иккинчи қаватида енгил ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш кўзда тутилган.
     Халқаро савдо марказининг йиллик савдо айланмаси 500 миллион доллар, хизматлар ҳажми 10 миллион доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. 192 миллион долларлик экспорт қуввати пайдо бўлади.
     Марказнинг қурилиш ишларини бошлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 10 миллион доллар ажратилди.
     Давлатимиз раҳбари марказ биноларини енгил конструкциялардан қуриш, вилоят тадбиркорларини бу ерда ишлашга ва экспорт фаолиятига жалб қилиш, чет эллик ишбилармонлар учун барча қулайликлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берди. Бу ердаги тажриба асосида кейинчалик бошқа қўшни давлатлар билан чегара ҳудудларимизда ҳам шундай савдо марказлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
     Термиз халқаро савдо марказини 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
 
 
Манба: president.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.