Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
FT нашрининг хабар беришича, шахсий завод яримўтказгичлар муаммосини енгиб ўтишга ёрдам беради, аммо молиявий томондан катта инвестиция талаб қилади.
“Tesla” компанияси микросхемалар ишлаб чиқарувчи завод сотиб олиш имкониятларини кўздан кечирмоқда. Бу ҳақида “Financial Times” нашри хабар беради.
Шахсий завод яримўтказгичлар муаммосини енгиб ўтишга ёрдам беради, аммо молиявий томондан катта инвестиция талаб қилади, дея фикр билдирмоқда экспертлар.
Шунингдек, компания Жанубий Корея, Америка Қўшма Штатлари ва Тайванда саноат операторлари билан келажакдаги компонентлар таъминотини таъминлаш учун олдиндан чипларни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
“Financial Times” таъкидлаганидек, “Tesla” электромобиллари учун асосан Тайван ва Жанубий Кореяда ишлаб чиқариладиган энг янги авлод микросхемалардан фойдаланади, аммо глобал чип етишмовчилиги шароитида вазият тобора қийинлашмоқда.
“Bain” консалтинг фирмаси фикрича, кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар бу ҳақида ўйлаб кўришган. Аммо завод нархи қанчага тушиши билиб, бу фикрдан воз кечишган.
Бу турдаги заводни 20 миллиард долларга сотиб олиш ва эгасига бундай мураккаб корхонани бошқариш қулай бўлиши учун кўп вақт кетиши мумкин.
Бироқ, “Tesla” аллақачон электромобилларга ўрнатилган автоном ҳайдаш тизимлари учун яримўтказгичларни ишлаб чиқарадиган муҳандислар гуруҳига эга ва компания ўтган йили ўз батареяларини ишлаб чиқариш режасини эълон қилганда компонентларни ишлаб чиқаришга қизиқишини намойиш этган эди.
Манба: Forbes.ru