Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2021 йил 21 апрель куни Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институти 100 баллдан 36.5 балл тўплаб, умумий рейтинг бўйича дунёнинг 1115 та университетлари орасида 801-1000 ўринни қайд этди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди.
University Impact Ranking 2015 йилда БМТга аъзо барча мамлакатлар томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларига асосланган бўлиб, у дунё университетларининг ўз мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссасини баҳолаш учун яратилган.
Жами 20 минг ОТМда олиб борилган ўрганишлар натижасида бу галги рейтингга фақат 1минг 115 та ОТМ киритилди.
Рейтингдан, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа 11 та ОТМлари ўрин олди.