(O´zbek) Тошкент вилоятидаги «яшил» туманлардан бирида вирус аниқланиб, 2та объект вақтинча ёпилди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўрта Чирчиқдаги карантин зонасида кўнгилли асосда ишлаган пскентлик ҳамшира коронавирус юқтириб олди.

Пскент туман тиббиёт бирлашмаси Туғруқ уйида ҳамшира бўлиб ишловчи С.А. да коронавирус инфекцияси аниқланди. У Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган.

Шу муносабат билан Туғруқ уйи 7 июнь куни профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказиш учун ёпилиб, туман СЭОМ дезинфекторлари томонидан тўлиқ зарарсизлантириш ишлари олиб борилди, деб маълум қилди туман СЭОМ бош шифокори Моҳирахон Убайхонова.

«Бемор билан бирламчи мулоқотда бўлган барча фуқаролар уй шароитида карантинга қўйилиб, вирусологик таҳлил намуналари олинди. Хонадонларида тўлиқ профилактик дезинфекция ва тозалаш тадбирлари олиб борилди.

Айни вақтда ТТБ туғруқ уйи ва КТМП ИИБ томонидан қўриқловга олинган. Беморнинг оила аъзолари фаолият олиб борувчи гўзаллик салонининг фаолияти СЭОМ томонидан ўрганилиб, ДСЭНБ Пскент туман филиали томонидан тўхтатилди.

Бемор билан бирламчи ва иккиламчи мулоқотда бўлганлар рўйхати шакллантирилмоқда, касалликнинг олдини олиш борасидаги қўшимча маълумотлар бериб борилади», – дейилади пресс-релизда.

Маълумот учун, 8 июнь куни ҳудудларнинг 6 июндаги ҳолатига кўра эпидемиологик тоифалари эълон қилинди. Унда Пскент тумани «яшил» тоифада кўрсатилган.

2 ва 6 июнь кунги рўйхатлардаги тафовутга кўра, шу вақт оралиғида Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Чиноз туманлари тоифаси «сариқ»дан «қизил»га ўзгартирилган.

Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев 23 май куни Kun.uz’га берган интервьюсида коронавирус юқтириб олган тиббиёт ходимлари сони 300дан ошгани ҳақида маълум қилган эди.
Манба: Kun.uz

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.