(O´zbek) Тошкентда душанбадан бошлаб 06:00–22:00 оралиғида автомобиллар ҳаракатига рухсат берилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

14 май куни Республика махсус комиссияси карантин чораларини юмшатиш бўйича навбатдаги қарорини қабул қилган эди. Унга асосан, 18 майдан бошлаб «сариқ» тоифадаги ҳудудларда тонг соат 06:00дан кечки 22:00гача автомобилларнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилди.

Қоидага биноан, автотранспорт воситалари салонида жами 4 нафардан ортиқ киши бўлмаслиги керак.

Айни пайтда пойтахт Тошкент шаҳрининг барча туманлари «сариқ» тоифага киритилган.

«Яшил» ҳудудларда автомобиллар ҳаракатига чекловлар аввалроқ бекор қилинган эди.

«Қизил» тоифадаги туман ва шаҳарларда эса 30 апрелдан эътиборан ўрнатилган тартиб амал қилишда давом этади: фуқаролар 07:00дан – 10:00гача ва 17:00дан – 20:00гача иш жойига бориб-келиш, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун транспорт воситаларидан фойдаланишлари мумкин.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.