Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Июнь-декабрь ойларида Тошкентда хизматлар соҳасида 415 мингта иш ўрни яратиш мўлжалланган. Бу ҳақида 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёевга пойтахтда хизматлар соҳасида янги иш ўринлари ташкил этишга доир лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.
Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилган:
Банк мижозларида қўшимча иш ўринларини очиш — 171 722;
туну кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар ташкил этиш — 147 365;
ўзини ўзи банд қилиш — 50 минг;
биринчи қават ва ертўлаларни ижарага бериш — 7780 ва 2000;
янги юридик шахсларни очиш — 27 806;
янги ЯТТлар очиш — 8354.
Жумладан, июнь-июль ойларида 24 минг киши ўзини ўзи банд қилган, янги тадбиркорлик субъектларида 17 минг фуқаро ишли бўлган.