(O´zbek) Трамп АҚШда коронавирус сабабли киритилган чекловларни олиб ташлаш зарурлигини айтди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Дональд Трамп чекловларни олиб ташлаган штатлар губернаторларини мисол қилиб кўрсатди ва бошқаларни ҳам улардан ўрнак олишга чақирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар учун коронавирус пандемияси сабабли киритилган карантин чекловларини олиб ташлаш вақти келганлигини айтди.  

«Биз аввалги ҳолатга қайтяпмиз, мамлакатни очяпмиз», — деди Трамп.

Трамп бундан ташқари, АҚШ компаниялари коронавирусга қарши вакцина яратишда улкан ютуқларга эришганини айтди. Унинг сўзларига кўра, 2 млн доза жўнатишга тайёр турибди ва вакцина хавфсизлик текширувидан ўтиши билан жўнатилади.  

У чекловларни олиб ташлаган штатлар губернаторларини мисол қилиб кўрсатди ва бошқаларни ҳам улардан ўрнак олишга чақирди. Трамп Жоржия, Жанубий Каролина, Флорида ва бошқа кўплаб жойлар очилганини ҳамда у ердагилар «йирик бизнес» қилишаётганини айтди.

Трампнинг айтишича, барча чекловлар олиб ташланганидан сўнг АҚШни узоқ давом этадиган ўсиш кутмоқда.  

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 1,875 млн киши коронавирус юқтирган, 108 мингдан ортиқ киши вафот этган.  
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.