(O´zbek) Туркия Хавфсиз туризм дастури Туризм ходимларини емлаш лойиҳаси орқали янада хавфсизроқ бўлди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Туркия Маданият ва туризм вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (ТГA) билан биргаликта Туркиядаги туризм соҳасида ишловчи ходимларни тўлиқ емлаш ишларини бошлади. Емлаш дастури доирасида биринчи навбатда авиакомпаниялар ва аеропорт ходимлари, турар жой бинолари, сайёҳлик агентликлари ходимлари ҳамда профессионал гидлар емланади. Бутун сайёҳлик соҳасида ишловчи ходимларни емлаш ишлари, жорий йилнинг ёз мавсумигача якунланади. “Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастури” доирасида Емлаш дастури яқинлашиб келаётган ёз мавсуми учун халқаро саёҳатчиларни кутиб олиш ва туризм ходимлари ва аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилган.
     2020 йил июн ойида “Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастури” ишга туширилгандан буён Туркия соғлиқ ва хавфсизлик бўйича қатъий кўрсатмаларга амал қилмоқда ва хавфсизликни таъминлаш учун барча чора-тадбирларини кўрмоқда. Мавсум очилишидан олдин Маданият ва туризм вазирлиги томонидан мамлакатдаги туризм хизматларининг йил давомида очиқ қолишини таъминлаш мақсадида туризм соҳаси ходимларини емлаш дастурига киритиш ишлари бошланди. Емлаш дастури Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликта амалга оширилади. Туризм ходимларини емлаш дастури устувор йўналишларга мувофиқ ва “Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастури” доирасида бошланди.
     CОВИД-19га қарши курашиш ва дунёнинг енг хавфсиз жойларидан бири сифатида ўз мавқеини янада ошириш бўйича давомли саъй-ҳаракатлар доирасида, Туркия, дунёдаги биринчи ва енг муваффақиятли мисоллардан бири бўлган “Хавфсиз туризмни сертификатлаштириш дастурига” инвестиция киритишда давом етмоқда. Мамлакат сертификатлаш кўламини кенгайтириб, 30 ёки ундан ортиқ хоналарга ега бўлган мехмонхоналар учун ушбу дастурни мажбурий қилди. Ҳозирги кунга қадар 8.000дан ортиқ объектлар сертификатланган.
     Мамлакат туристик саёҳатларда В шаклидаги тикланишни кутаётганлиги сабабли, емлаш учун туризм ишчи кучи биринчи ўринга қўйилган. Туркия 2021-да соғлом ва хавфсиз сайёҳлик жойлари бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун барча ҳаракатларни амалга оширмоқда ва халқаро саёҳатчилар учун хавфсиз саёҳат вариант сифатида енг яхши танловлардан бири бўлмоқчи.

Туркия ҳақида

     Ўрта Йер денгизида жойлашган, Осиё ва Йевропа қитъаларини Босфор бўғози орқали бирлаштирадиган Туркия тенги йўқ манзил, маданий алоқаларнинг марказидир. Ўзининг ёқимли иқлимидан ташқари, асрлар давомида пайдо бўлган сивилизациялар хилма-хиллигини акс еттирувчи тарихи, табиати ва гастрономияси билан ҳам ташриф буюрувчиларни ҳайратга солади. Ҳар хил маданиятлар чорраҳасида жойлашган Туркия, анъанавий ва замонавийликнинг синтези бўлган санъат ва мода ҳақида ўзига хос тушунчаларга ега, жуда динамик бўлган савдо ва кўнгилочар ҳаёт тарзи билан бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қила олади.
Кўпроқ маълумот учун: https://www.goturkiye.com/ 

Туркия Туризмни тарғиб қилиш ва ривожантириш агентлиги (ТГA) ҳақида

     ТГA Туркиянинг ички ва халқаро туризм соҳасидаги таниқли йўналиш бўлишини таъминлаш, унинг маданий, маърифий, табиий, биологик ва тарихий меросини тарғиб қилиш ҳамда миллий иқтисодиётда қисқа ёки узоқ муддатли туристик инвестициялар улушини ошириш ва туризм соҳасида хизмат кўрсатишни янада яхшилаш билан шуғулланади. Маданият ва Туризм Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастур бўйича, ТГA Туркиянинг ўз туристик мақсадларига еришишга ёрдам бериш учун барча реклама, маркетинг ва коммуникация ишларини олиб бориш, бутун дунё бўйлаб мавжуд туристик ресурсларни тарғиб қилиш ва сотиш ҳамда туризм стратегиялари ва сиёсатларига мувофиқ потенсиал туристик ресурсларни ривожлантириш учун жавобгардир.

“Хавфсиз туризм сертификати дастури” ҳақида

     Туркия 2020-йилги сайёҳлик мавсуми учун “Хавфсиз туризм сертификати дастури”ни амалга оширди. Соҳанинг асосий иштирокчилари томонидан тезкор равишда қабул қилинган ушбу дастур соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва ичимликлар, транспорт ва турар жойларни ўз ичига олган ва бошқа кўплаб соҳага тегишли муассасалар томонидан амалга оширилиши керак бўлган бир қатор тадбирларни ҳам маҳаллий аҳоли ҳам хорижий меҳмонлар учун белгилаб берди.

 
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.