(O´zbek) Ҳунармандларга 225 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2022 йилда ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга 500 млрд сўм йўналтирилади. Шундан келиб чиқиб, ҳунармандларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 млн сўмгача кредит берилади. Улар маблағларни нақд пул кўринишида олиши ҳам мумкин.
     Президентнинг 30 декабрдаги «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ПҚ-77-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
     Ҳужжатга мувофиқ:
     2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган маблағларнинг 500 млрд сўми ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади;
     имтиёзли кредитлар ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 млн сўмгача оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кўзда тутилган шартларда ажратилади;
имтиёзли кредитлар ҳунарманднинг талаби бўйича нақд пул олиш имконияти билан такдим этилади.
     Имтиёзли кредит ажратиш бўйича «oilakredit.uz» электрон платформасида ҳунармандларни онлайн навбатга қўйиш ва уларнинг лойиҳаларини кредитлаш учун алоҳида бўлим ишга туширилади.
2022 йилдан бошлаб қуйидагиларга субсидиялар ажратилади:
     «уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга — шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой давомида ҳар ойда БХМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
     шогирдларга — мустақил фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиши, шунингдек, усталарга — интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига.
     Бунда, субсидия ажратиладиган ҳунармандлар ва шогирдлар ҳисоби «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан юритилиб, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг «Онлайн маҳалла» электрон платформаси билан интеграция қилинади.
     Шунингдек, 2022 йилдан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун фаолият юритиш жойидан қатъи назар, коммунал инфратузилма хизматлари ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.