Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Россия Президенти Владимир Путин 2020 йилда 9 миллион 994 минг рубл (131 минг 900 АҚШ доллари) ишлаб топгани маълум бўлди.
Даромадлар, харажатлар ва мулк тўғрисидаги декларация Кремль веб-сайтида эълон қилинди.
Таъкидлаш керак, президент 2019 йилда 9 миллион 726 минг рубл (128 минг 350 доллар) даромад олган эди.
Владимир Путин декларациясидаги мулк рўйхати ўзгаришсиз қолмоқда.
Хабарларга кўра, у майдони 77 квадрат метр бўлган уй, 18 квадрат метр майдонга эга гараж, иккита эски «Волга ГAЗ М21» автомобили, “Нива СUV” ва Скиф трейлерига эгалик қилиб келади.
Дарвоқе, Президент 153,7 квадрат метр хонадон ва гаражли автотураргоҳдан фойдаланмоқда. Ушбу объектларнинг барчаси Россия ҳудудида жойлашган.