(O´zbek) Volvo 2030 йилдан бошлаб фақат электр транспорт воситаларини ишлаб чиқармоқчи

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2030 йилга келиб “Volvo Cars” электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаради, деб ёзади BBC компаниянинг баёнотига асосланиб. Бу вақтга келиб, автомобиль ишлаб чиқарувчиси ички ёнув двигателига эга барча транспорт воситаларини, шу жумладан ёнувчи двигателларни ўз таркибидан бутунлай олиб ташламоқчи.
     Электрлаштириш стратегиясини жадаллаштириш нияти сўнгги йилларда электр транспорт воситаларига бўлган талабнинг юқорилигидан келиб чиқади, дейди компания вакили.
     Ёнувчан двигателли машиналарнинг узоқ муддатда келажаги йўқ. Биз электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиси бўлишга содиқмиз ва бу ўтиш 2030 йилга қадар амалга оширилиши керак. Ушбу қадам мижозларимизнинг эҳтиёжини қондириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашга ўз ҳиссамизни қўшишимизга ёрдам беради, дейди “Volvo Cars” компанияси техник директори Хенрик Грин.
     Электрлаштириш стратегияси ҳам компания имиджига, ҳам унинг тижорат манфаатларига мос келиши айтилмоқда.
Шунингдек, автоулов ишлаб чиқарувчиси онлайн савдо тизимини ривожлантиришга катта маблағ киритишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга компания водородли ёнилғи билан ишлайдиган воситаларга сармоя киритишни режалаштирмайди, чунки у бундай транспорт воситаларига талаб катта бўлишига ишонмайди.
     2020 йилда Volvo биринчи электромобиль XC40 Recharge’ни сотишни бошлаган эди. 2025 йилга келиб, “Volvo Cars”нинг глобал савдосининг 50 фоизи электр транспорт воситалари, қолган қисми бошқа турдагилар ҳиссасига тўғри келади.
 
 
Манба: incrussia.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.