(O´zbek) «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти ва «Совкомбанк» ИЧАЖ (Россия Федерацияси) ҳамкорлик шартномасини имзолади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Шартнома предмети UzAuto корхоналарига банк хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим этиш, шу жумладан, кредит бериш, вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш, ҳужжатли воситаларни тақдим этиш ва қимматли қоғозларни жойлаштиришни ташкил этиш соҳасида компаниялар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни таъминлашдан иборат бўлди.
     Ҳамкорлик шартномаси 2021 йил 5-7 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмаси доирасида имзоланди. Шартномани имзолаш маросимида «Ўзавтосаноат» АЖ Бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов ва «Совкомбанк» ИЧАЖ Бошқарув раиси Дмитрий Гусев иштирок этди.
     Томонлар шунингдек, айланма капитални молиялаштириш, «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги корхоналарни техник қайта жиҳозлаш ва компаниянинг инвестиция лойиҳалари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва бизнес ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар. Бундан ташқари, ҳамкорлик бўш пул маблағларини жойлаштириш бўйича ҳамкорликни биргаликда ривожлантиришни назарда тутади.
     «Совкомбанк» «Ўзавтосаноат» АЖ холдинг компанияси билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга. 2019 йилда банк холдинг компаниясининг тузилмавий корхонаси «UzAuto Motors» Ажга синдикатлаштирилган кредит беришда иштирок этган. Биз янги шартномани ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш сифатида қараймиз», – деб таъкидлади «Совкомбанк» бошқарув раиси Дмитрий Гусев.
     Маълумот учун: «Совкомбанк» ИЧАЖ корпоратив ва хусусий мижозларга, молия институтлари ва институционал инвесторларга кенг кўламли банк, молия ва инвестиция маҳсулотлари ҳамда хизматларини тақдим этувчи Россия Федерациясининг энг йирик хусусий молия институтларидан бири ҳисобланади. Банк ички молия бозорида кучли мавқега эга бўлиб, корпоратив молиялаштириш, жамоат қарз воситаларини чиқариш ва активларни бошқаришни ташкил этишда етакчилардан бири ҳисобланади, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.
 
 
Манба: uzavtosanoat.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.