Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон экспорт қилган енгил автомобилларнинг 94,47 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келган. Кейинги ўринларда Украина (744 та), Россия (448 та), Озарбайжон (253 та), Тожикистон (72 та) ва Қирғизистонга (30) машиналар етказиб берилган.
11 ой мобайнида Ўзбекистон Қозоғистонга 28,6 мингдан ортиқ енгил автомобиль импорт қилган, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси. Бу кўрсаткич умумий енгил автомобиль экспортининг 94,47 фоизи ҳисобланади.
2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Қозоғистондан кейин энг кўп енгил автомобил экспорт қилган асосий давлатлар:
Украина — 744 та;
Россия — 448 та;
Озарбайжон — 253 та;
Афғонистон — 128 та;
Тожикистон — 72 та;
Қирғизистон — 30 та.
Йил бошидан 9 ой давомида UzAuto Motors компанияси 25 мингдан ортиқ автомобиль экспорт қилган. Ушбу даврда экспрот қилинган барча машиналарнинг деярли 96 фоизи Қозоғистонга тўғри келган. Шу даврда Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 242,5 млн долларга тенг бўлган 25 171 та енгил автомобиль экспорт қилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистонга 11 ой давомида қиймати 502,8 млн долларга тенг бўлган 23 мингдан зиёд енгил автомобиль импорт қилинди. Хусусан, хориждан 13,8 млн долларга 689 та электромобиль келтирилгани ҳақида маълум қилинганди.
Шунингдек, қиймати жиҳатидан Ўзбекистон автомобиллар импорти экспортга қараганда деярли 1,5 баробарга кўпроқ бўлган.