(O´zbek) Ўзбекистон 2021 йил декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бутунжаҳон Олтин Кенгаши Ўзбекистон 2021 йилнинг ноябрь ойида 21,5 тонна олтин сотиб, декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олганини маълум қилди. Марказий банк маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон олтин захираси миқдори 11,6 трой унцияни, унинг қиймати эса 20,94 млрд долларни ташкил этади.
     Бутунжаҳон олтин кенгашининг сўнгги маълумотларига кўра, декабрь ойида Ўзбекистон ўз захираси учун 8,4 тонна олтин харид қилган. Нобярь ойида эса мамлакат 21,5 тонна олтин сотган. Ушбу кўрсаткич ой давомидаги дунёдаги бошқа молиявий регуляторлардан кўпроқ бўлган.
     «Ўзбекистон олтин захираларини фаол бошқараётгани учун бундай харид ва сотиш одатий ҳол ҳисобланади», — дейилади ташкилот хабарида.
     Бундан ташқари, Туркия декабрь ойида энг катта олтин харидори бўлиб, захирасига 10,1 тонна олтин қўшиб олган.      Туркия ўтган йилнинг учинчи чорагида катта сотувчи бўлган, аммо захираларини тўлдираётган кўринади, дейилади хабарда.
     Декабрь ойида Қирғизистон (1,1 тонна), Чехия (0,4 тонна) ва Украина (0,3 тонна) ҳам олтин сотиб олганлиги айтилади. Ой давомида энг кўп олтин сотган мамлакат Қозоғистон бўлган — 4,8 тонна.
     Ўзбекистон захиралари
     Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатнинг расмий захира активлари 35,1 млрд долларни ташкил этади. Мамлакат ялпи халқаро захиралари 2021 йил бошидан 235,2 млн долларга ёки 0,7 фоизга ошган.
     Ҳозирги ялпи захира активларининг миқдори 2021 йилнинг август ойи бошида ҳам қайд этилганди. Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 октябрь ҳолатига 34,41 млрд долларни ташкил этганди. Сентябрь ойи бошидаги ҳолат билан таққослаганда бу кўрсаткич 1,02 млрд долларга ёки 2,9 фоизга камайганди. Бу ойда йўқотишларнинг ярми олтин ҳисобига тўғри келган.
     Ҳозирги кунда мамлакат ялпи захиралари таркибида олтиннинг улуши 59,5 фоизни ёки 20,94 млрд долларга тўғри келади. Унинг миқдори эса 11,6 млн трой унцияга тенг.
     Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари (35,1 млрд) мамлакатнинг умумий ташқи қарзидан (1 октябрь ҳолатида 37,6 млрд доллар) ортда қолмоқда.
     Шунингдек, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатидаги захиралари 18 ойдан ортиқ муддатда импортни молиялаштириш учун етарли экани айтилган эди. Бу ривожланаётган мамлакатлар учун халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган 3 ойлик даражадан анча юқори ҳисобланади.
     Захиралар мамлакат учун «хавфсизлик ёстиғи» ҳисобланади. Улар салбий ташқи зарбаларга қарши ишлатилиши учун зарур ва захираларнинг етарлилиги бевосита ушбу зарбаларнинг табиатига ҳам боғлиқ.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.