Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатга қиймати 33,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган узум экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 40 та хорижий давлатга қиймати 33,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 35 минг тонна узум экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 7,4 минг тоннага камайган.
Ўтган 7 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар:
Россия – 8,6 минг тонна;
Қозоғистон – 7,7 минг тонна;
Хитой – 4,9 минг тонна;
Қирғиз Р. – 3,0 минг тонна;
Туркия – 2,1 минг тонна.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 7 ойида энг кўп узум экспорт қилган ҳудудлар:
Самарқанд вилояти – 12,1 минг тонна;
Фарғона вилояти – 7,7 минг тонна;
Тошкент вилояти – 3,6 минг тонна;
Наманган вилояти – 2,1 минг тонна.