Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Давлат стаистика қўмитасига маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 104 млн долларга тенг бўлган 289 млн литр автомобил бензини импорт қилинган. Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн литрга ошган.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 104 млн долларга тенг бўлган 289 млн литр автомобил бензини импорт қилинган. Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн литрга ошган.
Ўзбекистонга автомобил бензинини асосан Россиядан (140,5 млн литр). Туркманистондан (126,8 млн литр), Қозоғистондан (16 млн литр), Ироқ давлатларидан (3,6 млн литр) импорт қилинган .
Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 815,2 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Жорий йилнинг сентябрь ойида «Газета.uz» Ўзбекистон тарихида илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-98 маркали бензин ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берганди. 380 тонна ҳажмдаги бензиннинг физик-кимёвий хусусиятлари стандартга биноан муваффақиятли синовдан ўтказилган.
Давлат статистика қўмитасининг сентябрь ойи маълумотларига кўра, йил бошидан бери бензин нархи 28,2 фоизга, пропан эса — 27,3 фоизга ошган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Аи-91 нархи 9400 сўмга, Аи-92 — 9100 сўмгача, Аи-95 — 11200 сўмгача кўтарилган эди.