(O´zbek) Ўзбекистон Буюк Британияга 7800 дан ортиқ товарларни бож тўловисиз экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган GSP тизими бенефициари мақомини олди. Шунингдек, ушбу тизим Ўзбекистонга умумий қиймати 437 млрд фунт стерлингдан (тахминан 585,5 млрд доллар) ортиқ истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имкониятини яратади.
     22 ноябрь куни Буюк Британия қироличасининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари жаноб Кенан Полео ва инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz»га. Иштирокчилар анжуманда Ўзбекистон Буюк Британиянинг Кенгайтирилган преференциялар бош тизимига (Кенгайтирилган GSP тизими) қўшилиши мавзусига тўхталди.
     Маълум қилинишича, Ўзбекистон 1 ноябрда Буюк Британиянинг Кенгайтирилган GSP тизими аъзолигига расман қабул қилинган. Ушбу тизимга қўшилиш доирасида республика томонидан инсон ва меҳнат ҳуқуқларига, атроф-муҳит ва иқлим муҳофазаси ва сифатли давлат бошқарувга оид 27 та асосий халқаро конвенциялар ратификация қилинган ва уларнинг нормаларини самарали амалга ошириш талаб этилади. Шу муносабат билан, мазкур халқаро конвенциялар доирасидаги мажбуриятларни бажариш юзасидан мониторинг жараёни бўйича ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
     Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ушбу тизимга қўшилган биринчи давлат бўлди. Тизим доирасида Ўзбекистонда 7800 дан ортиқ товарларга бож тўловисиз экспорт қилиши мумкин.
     «Хусусан, ушбу товар позициялари қаторида республиканинг асосий экспорт салоҳиятига эга бўлган кенг турдаги текстиль маҳсулотлари, оёқ қийим, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, транспорт воситалари, минерал ўғитлар, нефт ва кимё саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари, керамика ва металл маҳсулотлари ҳамда технологик ускуналар божхона божи тўлашдан озод этилган», — дея маълум қилди Инновация вазирлиги.
     Кенгайтирилган GSP тизими бенефициарлиги Ўзбекистонга умумий қиймати 437 миллиард фунт стерлингдан (тахминан 585,5 млрд доллар) ортиқ дунёнинг етакчи халқаро истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради.
     Буюк Британия учун эса минтақавий марказ бўлиб хизмат қиладиган ва минтақанинг энг жадал ўсаётган ва ривожланаётган бозорига киришни осонлаштиради ҳамда Ўзбекистоннинг ноёб тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа турли хил маҳсулотларига йўл очади.
     Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябр ойи охирида Европа комиссияси Ўзбекистонга «GSP+» Преференциялар бош тизими плюс бенефициар — мамлакати мақомини бериш бўйича муддатидан олдин ижобий қарор қабул қилган эди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.