(O´zbek) Ўзбекистон Россияга табиий газ экспортини қайта тиклашни режалаштирмаяпти — Энергетика вазирлиги

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон COVID-19 пандемияси бошидан бери тўхтатилган Россияга табиий газ экспортини қайта тиклашни режа қилмаяпти. Ҳозирча газ Хитойга етказиб берилмоқда. Аввалроқ, 2025 йилга бориб табиий газ экспорти тўлиқ тўхтатилиши маълум қилинганди.
     Ўзбекистон Россияга табиий газ экспортини қайта тиклашни режалаштирмаяпти, деб «Газета.uz»га Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Коронавирус пандемияси таъсири доирасида Россияга газ экспортини тўлиқ тўхтатиш ҳамда Хитойга етказиб беришни уч баробар қисқартириш 2020 йилнинг июлидаёқ маълум қилинганди.
     «Ҳозирги вақтда Россияга газ экспорти амалга оширилмаяпти ва 2022 йил учун режаларда ҳам йўқ», — дея қайд этишди вазирликда.
     2018 йилда Ўзбекистон «Газпром»га 3,8 млрд кубометр газ етказиб берди, 2019 йилда эса таъминотни 4,9 млрд кубометргача кўпайтирди. 2020 йилга келиб эса газ етказиб беришни тўхтатди.
     Бундан ташқари, «Газпром» 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонга туркман газини етказиб беришни бошлади: 2020 йилда 0,9 млрд кубометр етказилган, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг биринчи чорагида эса — 1,5 млрд кубни ташкил қилган.
     Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда бош вазир Абдулла Арипов табиий газни экспорт қилишни тўхтатилишини маълум қилганди. Ҳукумат раҳбари 2025 йилга бориб табиий газни қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чоралари кўрилишини билдирганди.
     Ҳозир Ўзбекистондан газ экспортининг деярли барчаси Хитой ҳиссасига тўғри келади. «Интерфакс» ХХР божхона маълумотларига таяниб, 2020 йилда 3,277 млрд кубометр газ экспорт қилинган, бу кўрсаткич 2021 йилнинг 10 ойида ярмидан кўпроққа ошиб — 4,02 млрд кубометрни ташкил этган.
     Давлат статистика маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойида экспорт ҳажми 684,8 млн долларни (ноябрнинг ўзида — 88 млн доллар) ташкил қилган, бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 48,1 фоизга кўп.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.