(O´zbek) «Ўзбекистон учун 100 ғоя» республика танлови эълон қилинди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизиқувчилар 9 та йўналиш бўйича бизнес ва инновацион ғояларини тақдим этишлари мумкин.

Ёшлар ишлари агентлиги, IT Park ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар учун «Ўзбекистон учун 100 ғоя» республика танловини ишга туширди.

Танлов доирасида иштирокчилар қуйидаги йўналишлар бўйича ғоя таклиф қилишлари лозим:

илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш;

маданият ва санъат;

медиа;

давлат хизматларини ривожлантириш;

қурилиш, архитектура ва транспорт;

тадбиркорлик ва бандлик;

қишлоқ хўжалиги, ирригация ва агро технологиялар;

ахборот технологиялари ва инновациялар;

экология, қайта тикланувчи энергия манбалари ва кимё технологиялари.

Ғоялар қуйидаги махсус ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади:

IT Park директори Фарҳод Иброҳимов;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Абдулла Азизов;

“Office Market Stationery” компанияси асосчиси ва бош директори Ҳусан Мамасаидов;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири маслаҳатчиси Бобур Раҳимов;

“Havoqand People” компаниялари гуруҳи асосчиси (Les Ailes, Chopar, Burger “Bro” ва бошқа лойиҳалар) ва тадбиркор Аҳмад Мелибоев;

Техник-тадбиркор, стартаплар инвестор Музаффар Қорабоев;

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети раҳбари Музаффар Жалолов;

Энг сара 100 та ғоя муаллифлари қуйидаги рағбатлантириш мукофотлари билан тақдирланади:

«Ўзбекистон учун 100 ғоя» танловида ғолиб бўлганини тасдиқловчи диплом;

Ғолиблар «Ўзбекистон учун 100 ғоя» альбомига киритилади;

ғояни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

«Ўзбекистон ёшлари» иккинчи форумида ўз ғоясини Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этиш имконияти;

ғолиблар ғояларини амалга оширишда қонунда белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан молиялаштирилиши мумкин.
Танлов учта босқичдан иборат: саралаш босқичи, ҳудудий ва республика босқичлари.

«Ўзбекистон учун 100 ғоя» танлови мутлақо бепул ва унда миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Манба: it-park.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.