Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Нур-Cултон шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва ўзбек-қозоқ ишбилармонлар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда икки мамлакатнинг асосий вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Р.Скляр иштирок этди.
Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукуматларининг Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармонлари ўртасида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва икки томонлама савдони фаоллаштириш борасида бевосита ҳамкорлик ўрнатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлиги қайд этилди. Бу борада аллақачон иш олиб борилмоқда.
Жумладан, тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам етказиб беришни таъминлаш мақсадида қўшма улгуржи савдо марказларини ташкил қилишни ҳамда бошқа ташаббусларни ўз ичига олган ўзаро товар айланмасини ошириш бўйича қўшма “Йўл харитаси” тасдиқлаш учун тайёрланди.
Икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида саноат ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва шу орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодиётларининг қиёсий устуворликларини ҳисобга олган ҳолда узлуксиз қўшилган қиймат занжирларини шакллантиришнинг кенг истиқболлари қайд этилди. Бу борадаги ҳамкорликка аниқ мисоллар келтирилди.
Шу нуқтаи назардан, янги ташаббус – икки мамлакатнинг чегара ҳудудида Халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил қилиниши алоҳида қайд этилди. Марказ зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан жиҳозланади. Унинг резидентлари ўзбекистонлик ва қозоғистонлик тадбиркорларини қўшма саноат корхоналарини ташкил этишга жалб қиладиган бир қатор имтиёз ва преференцияларга эга бўлади.
Форум якунида умумий қиймати 5,9 миллиард долларга тенг бўлган қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича савдо шартномалари ва икки томонлама битимлар имзоланди.