Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Лойиҳа талабаларни муваффақиятли иш билан таъминлаш учун билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси касб-ҳунар таълими соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа 2021-2033 йилларга мўлжалланган, деб хабар берди Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Лойиҳанинг асосий мақсади — Ўзбекистондаги касб-ҳунар таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, мақсадли меҳнат бозорлари бўйича талабаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, бу уларга иқтисодиёт тармоқларида иш топишга ёрдам беради.
Лойиҳа Швейцария ҳукуматининг гранти ҳисобидан молиялаштирилади. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, бизнес ва хусусий сектор вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
«Ушбу жараён касб-ҳунар таълими бошқаруви, таълим сифатини таъминлаш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, шунингдек, касб-ҳунар таълими соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва иш берувчиларнинг иштироки каби масалаларни ўз ичига олади», деб таъкидлади матбуот хизмати.