Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорликда автомобиль ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Кеча Тошкентда бўлиб ўтган Туркманистон-Ўзбекистон иқтисодий форумида қўшма корхоналар очиш тўғрисида келишувга эришилди. Бу ҳақида Repost.uz сайти Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов баёнотига асосланиб хабар берди.
“Oʻzavtosanoat” ва “Turkmaniston-Motors” қўшма корхонаси биринчи йилда 10 минг донагача қишлоқ хўжалиги техникаси ва тиркамаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда ва 4-5 йил ичида йилига 50 минг донагача етказиб бериш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида узоқ йиллик ҳамкорлик анъаналари шаклланган. 1996 йилдан бери савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Туркманистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси фаолият кўрсатмоқда. Шу йилнинг сентябрь ойида комиссиянинг ўн олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди, унда иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш муҳокама қилинди.
Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири бу савдо айланмасини кўпайтиришдир. Саккиз ой мобайнида товар айирбошлаш ҳажми 418 миллион доллардан ошди. Мамлакатлар бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда (2020 йилда 527 миллион долларни ташкил қилган).
Бундан ташқари, қўшни давлатлар саноат кооперацияси, транспорт-логистика шерикликлари ва минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида.