Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Zamon дастурига берган интервьюсида маълум қилди.
«Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади. Айнан мана шу олиб келинган вакцина билан 330 минг одамни 2 маротаба эмлаб олишимиз керак. Бунинг учун вакциналарнинг исрофгарчилигига йўл қўмасдан, ўша вакцинани очган пайтда тўлиқ ишлатишимиз, қолаверса, бирламчи бўғин тиббиёт тизимини янги вакцина билан эмлаш ишларига тайёргарлик нуқтаи назаридан биз бу вақтни белгилаганмиз», – деди Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Ўзбекистонда COVID-19’га қарши 660 минг дозали AstraZeneca (Covishield) вакцинаси қабул қилинган эди.
Вакцина олган фуқаролар emlash.uz сайтида рўйхатдан ўтказиб борилиши ҳамда уларга эмланганлик ҳақида тегишли сертификат берилиши ҳакида ҳам маълум қилинган эди.