Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ҳукумат қарори билан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар қилди.
Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.
Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:
туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
Республика бўйича – 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.
Платформада фуқароларнинг юрган қадами ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади. Мазкур платформа 10 майдан тест режимида, 1 июндан бошлаб тўлиқ режимда ишга туширилади.
Мобиль иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобиль иловани юклаб олиши ҳамда Android, Google Fit, iOS операцион тизимларида HealthKit иловаларини мобиль қурилмаларига ўрнатиши лозим.
Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари керак бўлади.