Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 474 тага ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилнинг 1-феврал ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,8 мингтани ташкил етиб, улардан 13,4 мингтаси фаолият юритмоқда.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида Россия йетакчилик қилмоқда:
- Россия — 2 313 та
- Хитой — 1 948 та
- Туркия — 1 912 та
- Қозоғистон — 1 071 та
- Корея — 900 та
Қайд етилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 474 тага ошган.