(O´zbek) Ўзбекистонда биринчи HUMO-Mastercard кобейджинг карталари чиқарилди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Friends and family форматида синовдан ўтказилганидан сўнг, Ўзбекистонда HUMO-Mastercard кобейджинг карталари чиқарила бошланди. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар берган.
     Бундай картани ҳозирча фақат «Asaka» банк ва «Anor bank» да очиш мумкин бўлсада, тез орада бундай хизмат HUMO тўлов тизимининг аъзо банкида мавжуд бўлади.
     “Кобейджинг картаси ўз фойдаланувчилари учун бир қатор афзалликларга эга. Молиявий операциялар географияси кенгаяди — кобейджинг картаси Mastercard қабул қилинадиган 210 дан ортиқ мамлакатда амал қилади.
Ўз навбатида, мен ушбу картанинг бўлажак эгаларини хавфсизлик билан боғлиқ барча масъулиятни ўз зиммаларига олишга ва ҳеч қандай ҳолатда фирибгарларнинг қурбонига айланмаслик учун карта фотосуратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликка чақираман», — деди Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) директори Шуҳрат Қурбонов.
     Бундай карта эгалари нафақат POS терминалларида, балки дунёдаги барча интернет-дўконларида ҳам Ўзбекистонда ва мамлакат ташқарисида харидларни амалга ошириши ва, албатта, Mastercard логотипи бўлган банкоматлардан пул ечишлари мумкин.
     Бундай картага нафақат Россия Федерациясидан, балки дунёнинг бошқа мамлакатларидан пул ўтказмаларини дарҳол олиш имконияти карта эгаларини банк филиалларига қўшимча тарзда ташриф буюриш эҳтиёжидан халос қилади», — дея изоҳлайди Mastercard’нинг Марказий Осиёдаги бош директори Рафал Трепка.
HUMO-Mastercard картаси Mastercard дебет картаси асосида анъанавий пластик ва виртуал, кейинчалик рақамли карта шаклида чиқарилади. Хизмат тарифлари ва қўшимча функцияларни бундай картани чиқарадиган банк белгилайди.
     Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрь ойида МБПМ Mastercard билан биргаликда HUMO тизимида халқаро Mastercard карталари орқали тўловларни қабул қилишни бошлаган эди.
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.