Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистонда минилган машиналарни сотиб олиш ҳажми кескин ошди.
Маълум бўлишича, январь ойида эски фойдаланилган машиналар савдоси 180 фоиздан ортиқ ўсган. Таъкидланишича, 2022 йилнинг январь ойида 113,2 минг автомобиль давлат рўйхатидан ўтган. Бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 126,4 фоизга кўп эканлиги таъкидланди.
Қайд этилишича, автомобиль савдосининг ошиши автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши ва олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божини базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида белгиланиши билан изоҳланмоқда.