2021-йилнинг январ-октабр ойларида Ўзбекистонда жами 85,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 86 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, 2021-йилнинг январ-октабр ойларида Ўзбекистонда жами 85,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бажарилган қурилиш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1% га ошган.
Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишларининг молиявий ҳажми қуйидагича:
2010 йилда — 8,2 трлн сўм;
2011 йилда — 9,5 трлн сўм;
2012 йилда — 11,7 трлн сўм;
2013 йилда — 15,2 трлн сўм;
2014 йилда — 20,1 трлн сўм;
2015 йилда — 25,4 трлн сўм;
2016 йилда — 29,4 трлн сўм;
2017 йилда — 34,7 трлн сўм;
2018 йилда — 51,1 трлн сўм;
2019 йилда — 71,2 трлн сўм;
2020 йилда — 88,1 трлн сўм.
Aввалроқ Спот кўчмас мулк олди-сотдисининг енг юқори ўсиш суръатлари Aндижон вилоятида қайд етилганлиги ҳақида ёзган еди.