Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистонда 2018-2021 йиллар давомида йўллар реконструкцияси учун 19,8 триллион сўм ажратилган.
Маълум бўлишича, ушбу маблағлар эвазига 45,3 минг километрдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро ички йўлларда қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари амалга оширилган.
Таъкидланишича, 3 йил ичида шунингдек, мамлакатимиз ҳудудидаги халқаро коридорлар ҳам реконструкция қилинган. Ушбу ишларга халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳам жалб қилинган. Хусусан, 2018—2021 йилларда 339,7 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, 497 километр узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинган.