Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 45,8 трлн сўмни ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 98,3 фоизни ташкил этди.
Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 40,7 фоизни ташкил қилди.
Мазкур даврда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан:
4 724,0 минг тонна – дон экинлари;
3 174,9 минг тонна – сабзавот;
1 543,8 минг тонна – картошка;
211,9 минг тонна – полиз;
938,6 минг тонна – мева ва резаворлар;
45,5 минг тонна – узум етиштирилди.