(O´zbek) Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди. Жами ўлимлар сони 7тага етди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Наманганда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилоятида коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги оқибатида вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган. 54 ёшли ушбу бемор (аёл) олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган.

Беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи мамлакатимиздаги мазкур соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассис шифокорлари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 7 нафарга етди, ўлимларнинг 3таси Наманган вилоятида қайд этилган. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги шифохоналарда 3 нафар, Фарғонада бир нафар бемор коронавирусдан зарарланиш оқибатида вафот этган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.