Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқовнинг таъкидлашича, ўтган 6 ой давомида жами 1,1 трлн сўмлик 500 га яқин давлат активлари хусусийлаштирилган.
«Буни солиштириб кўрадиган бўлсак, сўнгги 4 йилда 3 мингга яқин объектлар 1,6 трлн сўмга хусусийлаштирилган. Яъни 4 йилда қилинадиган ишни ҳозир 6−7 ойда бажардик. Давлат бюджетига қўшимча даромад тушириш асосида яна 6 трлн сўм хусусийлаштириш вазифаси берилди», — дейди Ортиқов
Шунингдек, давлат раҳбарининг тегишли фармони билан 29 та йирик давлат активи, жумладан, «Қизил сув спорт соғломлаштириш» МЧЖ, «Белдирсой», «Чорвоқ», «Сижжак» дам олиш масканлари, «Ичан қалъа» меҳмонхона мажмуаси, «Пойтахт» бизнес мажмуаси ва бошқа давлат активларини сотиш кўзда тутилган.
Маълум бўлишича, «Cоcа-Cola ичимлиги» корхонаси, «Ўзагроэкспортбанк» ва «Пойтахт банк» тижорат банклари, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи», «Кварц», «Трест-12» корхоналари ва «Кафолат» суғурта компаниясининг ҳам давлат улушини сотиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.